Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Олий таълим муасссасаларига ижодий имтиҳонлар қандай ўтказилади

03.08.2018

Рус тилида ўқиш


Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2018 йилдаги 588-сон қарори билан Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 16.11.2017 йилдаги ПҚ-3389-сон қарорига биноан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълимнинг 17 йўналиши бўйича кириш тестлари бекор қилинди (янгилик санъат ва спорт соҳасига дахл қилди – таҳр.). Бунинг ўрнига касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади. Улар абитуриентларда ўқиш ва кейинчалик бакалавриатнинг танланган йўналиши бўйича ишлаш имкониятини аниқлаш, уларнинг фанлар бўйича билимларини, малакасини, касбий кўникмаларини, ижодий ва жисмоний қобилиятларини баҳолашга қаратилган. Бунда имтиҳонлар бир нечта фанлар бўйича ўтказилиши мумкин.

 

Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, касбий (ижодий) имтихонлар бўйича қабул йўналишлари ҳар йили Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси  (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан  белгиланади. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган юқори турувчи ташкилотлар тегишли таклифларни Давлат комиссиясига киритади.  Бунга Президентнинг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори (у билан квоталар ҳам тасдиқланади – таҳр.) қабул қилингандан кейин 2 ҳафта муддатда улгуриш талаб этилади.

 

Қабул комиссияси касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилишидан камида бир ой олдин абитуриентлар эътиборига имтиҳон дастурлари, баҳолаш мезонлари, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини етказиши шарт. Имтиҳонларнинг ўзи  25 июлдан 10 августгача бўлган даврда ўтказилади. Уларни 3 кишидан кам бўлмаган таркибда тажрибали, малакали ва масъулиятли педагог ходимлардан шакллантирилган имтиҳон комиссиялари ўтказади. Абитуриентларнинг ҳар бир гуруҳига, қоида тариқасида 2 нафардан кузатувчилар бириктирилади.

 

Имтиҳонга ажратиладиган вақт кириш синовлари дастурига мувофиқ қабул комиссияси томонидан тасдиқланади. Абитуриентларни баҳолаш коллегиал тартибда амалга оширилади (спорт ва жисмоний тарбия йўналишлари бундан мустасно). Яъни комиссиянинг ҳар бир аъзоси мустақил равишда баҳолайди, шундан кейин ўртача балл чиқарилади.

 

Бунда  тўпламдаги 3 та фаннинг ҳар бири энг юқори баллнинг 0 дан 100%гача бўлган диапазонида алоҳида-алоҳида баҳоланади, у фаннинг тўпламдаги жойига боғлиқ, умумий энг юқори балл эса 189,0 баллни ташкил этади:

  • 1-фан – 93 баллгача;
  • 2-фан – 63 баллгача;
  • 3- фан – 33 баллгача.

 

Имтиҳон амалий иш шаклида ўтказилганда кузатувчилар ишларни титул варағи ёрдамида шифрлайди ва уларни текшириш учун имтиҳон комиссияси раисига беради. Ишларни шифрлаш ва текшириш махсус ажратилган хонада амалга оширилади.

 

Ҳар бир фан бўйича имтиҳон натижалари 1-3 кун муддатда олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.08.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум