Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Оммавий ижрога мўлжалланган асарлар муаллифларига қандай ҳақ тўланади

13.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарлар яратганлиги учун муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (ВМнинг 8.05.2019 йилдаги 385-сон қарори).

 

Бу ҳолда муаллифлик ҳақи Драматик ва мусиқий асарларни танлаш ва харид қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосасига кўра, маданият вазирининг буйруғига асосан тўланади. Ҳужжатда унинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.

 

Ишчи гуруҳ асар тақдим этилган кундан эътиборан 5 иш куни ичида унинг белгиланган талаб ва мезонларга мувофиқлигини текширади, 20 кун ичида асарни кўриб чиқади ва қийматини баҳолайди, ҳар чоракда камида 1 маротаба хулоса тайёрлайди ва унинг баҳосини белгилайди.

 

Маданият вазирлиги 10 кун ичида ишчи гуруҳ хулосаси асосида муаллифлик ҳақини тўлаш тўғрисида буйруқ чиқаради.

 

Муаллифлик ҳақи тўланган асарлар 6–12 ой давомида давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида саҳналаштирилиши ҳамда ижро этилиши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.05.2019 йилдан кучга кирди.





 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум