Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Органик маҳсулотлар, хом ашёлар ва ўғитларга қўйиладиган талаблар белгиланди

23.11.2020

Рус тилида ўқиш

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси 18.11.2020 йилдаги “Органик маҳсулотлар ва хомашёлар ҳамда органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлигига доир айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида729-сон қарорни қабул қилди.

 

Қарор билан Органик маҳсулотлар ва хом ашёларни ишлаб чиқарувчилар реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Босқичлар, масъул шахслар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва бажариш муддатларини кўрсатган ҳолда субъектларга доир маълумотлар базасини реестрда рўйхатдан ўтказиш схемаси келтирилади.

 

Шунингдек, Органик ва органик-минерал ўғитларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди. У ушбу масулотларнинг хавфсизлигига, ишлаб чиқаришга, ташишга, сақлашга, йўқ қилишга, қайта ишлашга ҳамда сотишга қўйиладиган талабларни белгилайди ва 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.

 

Ўғитларни қадоқлаш ва тамғалашга қўйиладиган талабларга алоҳида боб бағишланган. Шунингдек, мувофиқликни баҳолаш, органик ва органик-минерал ўғитларни идентификациялаш, мувофиқликни тасдиқлаш, миллий белги билан тамғалаш тартиб-таомилларига бағишланган бўлим ҳам мавжуд.

 

Техник регламент талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.

 

Низомда:

  • ўғитлар ва уларни ишлаб чиқариш хом ашёсидаги (маҳсулот ва концентратлардаги) табиий радионуклидларнинг чегаравий рухсат этилган концентрацияси;
  • чорвачилик чиқиндилари асосида ишлаб чиқариладиган органик ўғитларнинг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар;
  • ўғитларнинг токсикологик, ветеринария-санитария, гигиеник тавсифларига қўйиладиган талаблар;
  • гўнг, тезак асосидаги ўғитларнинг физик-кимёвий, механик ва аргокимёвий кўрсаткичларига қўйиладиган талаблар;
  • ўсимликшунослик ва ўсимлик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарида органоген чиқиндилар асосида ишлаб чиқарилган органик ўғитларнинг токсикологик, радиологик, фитосанитар хусусиятларига қўйиладиган талаблар;
  • оқиб чиққан сувларнинг хавфсизлиги ва унумдорлигига қўйиладиган талаблар тасдиқланган.

 

Ҳужжатда органик (органик-минерал) ўғит давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиб-таомиллари, органик ва органик-минерал ўғитлар учун хавфсизлик паспортини тузиш қоидалари белгиланди, унинг тузилмаси айтиб ўтилган.

 

"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонун талабларига мувофиқ техник регламентларнинг амалга киритилиши билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик тусини йўқотади ва қўлланилишида ихтиёрийлик касб этади.

 

"Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда органик ва органик-минерал ўғитларни стандартлаш тўғрисидаги қоидаларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиши ва ихтиёрийлигини таъминлаши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Мирёқуб Ҳайдаров.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50