Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Осма йўллар қурилишига субсидиялар берилади

08.08.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 01.08. 2024 йилдаги ВМҚ- 475-сонли қарори билан "Йўловчиларни ташиш учун тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда янги осма йўлларни қуриш ва жиҳозлашга йўналтирилган инвесторларнинг харажатларини қисман қоплаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом" тасдиқланди.

 

Президентнинг 31.05.2023 йилдаги ПҚ-171-сонли қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб инвесторларнинг янги осма йўлларни қуриш ва жиҳозлашга йўналтирилган харажатларининг бир қисми 2025 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилиши ва осма йўллар узунлиги бир томонга камида 500 метр бўлиши шарти билан ҳар 500 метр йўл учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади.

 

Бунда инвесторларнинг янги осма йўлларни қуриш ва жиҳозлашнинг дастлабки 20 та лойиҳасига йўналтирилган харажатларининг бир қисми қопланади.

 

Тасдиқланган Вақтинчалик низом субсидия олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш, шунингдек, Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартибини назарда тутади.

 

Инвестор Туризм қўмитасига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беради. Субсидия олиш учун инвестор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 

● солиқлар ва йиғимлар тўлаш бўйича қарздорлик мавжуд эмас;

● қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида эмас;

● унинг фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилмаган;

● инвестор суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб топилмаган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 6 августдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова