Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг “Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (рўйхат рақами 2859-3, 12.05.2021 й.).
Маълумот учун! Намунавий штатлар олий таълим муасссасаларининг бюджет маблағлари ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан жорий этилади.
Киритилган ўзгартиришларга асосан намунавий штатларнинг 2 ва 3-позициялари қуйидаги лавозимлар билан тақдим этилган:
- ўқув ишлари бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) (илгари - ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари);
- ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) (илгари - ўқув ишлари бўйича проректор (филиал директори ўринбосари).
Юқорида кўрсатилган лавозимлар мамлакатнинг барча ОТМ намунавий штатларига киритилади.
Лавозим - ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) намунавий штатлардан чиқариб ташланади.
Мониторинг ва ички назорат бўлими (талабалар сони 1500 кишигача бўлган ОТМда - мониторинг ва ички назорат сектори) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими (талабалар сони 1500 кишигача бўлган ОТМда - жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг сектори) этиб қайта номланди. Бўлим (сектор) қуйидаги лавозимлар билан тақдим этилган: бўлим бошлиғи (сектор мудири), бош мутахассис, инспектор.
Янги бўлим - коррупцияга қарши курашиш "комплаенс-назорат" тизимини бошқариш бўлими киритилади. Мазкур бўлим бўлим бошлиғи ва бош мутахассис билан тақдим этилган. Бўлим бошлиғи лавозими талабалар сони 1 500 кишигача бўлган ОТМда назарда тутилмаган.
Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилган.
Ҳужжат Президентнинг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони, 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон "Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига мувофиқ қабул қилинган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.05.2021 йилдан кучга кирди.
Наргиза Воҳидова.