Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz ёрдамида солиқ ҳисоботида имтиёзни қандай қўллаш мумкин Ходимлар ва иш берувчиларни ноқонуний меҳнат муносабатлари учун қандай жазолашади Юридик шахсларга электр энергияси ва газ учун корпоратив карталар билан тўлашга рухсат берилди

ОТМларидаги грантларни қайта тақсимлаш тартиби белгиланди

17.03.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2025 йилдаги 143-сон қарори билан олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби белгиланди.

 

Низом иккинчи ва ундан юқори курсларда юқори академик ўзлаштириш кўрсаткичларига эришган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ижтимоий фаол талабалар ўртасида олий таълим ташкилотлари томонидан таълим грантларини қайта тақсимлаш ҳамда қўшимча грант тақдим этиш тартибини белгилайди.

 

Олий таълим ташкилоти гранти бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таҳсил олувчи, ўртача балли 3,3 дан 4 гача бўлган талабаларнинг алоҳида тоифаларига тақдим этилиб, навбатдаги ўқув йили учун белгиланган тўлов-контракт суммасининг 20 фоиздан 80 фоизгача бўлган қисмини ушбу олий таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қоплайди.

 

Иккинчи ва ундан кейинги курслар учун таълим грантлари сони олий таълим ташкилоти ректори (директори) томонидан тақсимланади. Улар бакалавриат таълим йўналиши, таълим тили ва курслар кесимида талабалар сонидан келиб чиқиб, тўлиқ таълим гранти ва тўлиқ бўлмаган таълим грантига ажратилади.

 

Грантлар миқдори ўқув йили якунланишидан камида олти ой олдин олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова