Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Овчиларга овчилик назорати инспектори мақоми берилади

24.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида овчилар жамоат бирлашмалари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 609-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Овчилик назоратининг жамоатчи инспектори тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган бўлиб, унга кўра:

  • жамоатчи инспекторларнинг фаолияти адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилган овчилар жамоат бирлашмалари таркибида ташкил этилиши мумкин;
  • инспекторлар сони овчилар бирлашмалари сонидан ва уларнинг жойлашувидан келиб чиқиб белгиланади;
  • инспекторлар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар, улар билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди;
  • инспекторлар вазифаларни бажаришга фақат иш жойидан бўш вақтларида жалб этилиши мумкин;
  • ариза 30 кун ичида  овчилар жамоат бирлашмаси раҳбарлик органи томонидан Экология вазирлиги Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда ички ишлар органларининг вакиллари иштирокида кўриб чиқилади;
  • ариза қаноатлантирилганда шахсга 3 йил муддатга тегишли гувоҳнома берилади.

 

Жамоатчи инспекторнинг асосий вазифалари:

  • табиатни муҳофаза қилишга маъсул давлат органларини, шунингдек, овчилик бирлашмаларини, табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардор қилиш;
  • соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва аниқлашга қаратилган, табиатни мухофаза қилишга масъул инспекторлар томонидан ўтказилаётган патруллик рейдларида иштирок этиш;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни чегаролди ҳудудлардаги бегона ва шубҳали шахслар ҳақида хабардор қилиш.

 

Шунингдек, қуйидагиларни белгиловчи Қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига ўқитиш бўйича
қисқа муддатли махсус ўқув курслари тўғрисида низом тасдиқланмоқда:

  • курсга қабул қилиш;
  • ўқув дастури хажмини белгилаш;
  • тегишли гувохнома бериш;
  • курсларни тамомлаган шахсларни реестрини юритиш тартибини.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.