Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Озодликдан маҳрум этилганлар билан онлайн-учрашувларга рухсат берилади

15.08.2017

 

Президент 11.08.2017 йилдаги ПҚ–3200-сон «Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

 

Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини амалга ошириш ИИВнинг энг муҳим вазифаси деб белгиланди:

 

биринчидан - маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилинишини таъминлаш, ходимларнинг хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилиши устидан назоратни коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларини истисно этадиган тарзда кучайтириш;

 

иккинчидан - маҳкумларда қонун талабларига ва жамиятдаги хулқ-атвор қоидаларига риоя этиш маданиятини, билим ва маънавий-аҳлоқий савиясини оширишга интилишни шакллантиришга қаратилган қайта тарбиялаш ва ахлоқан тузатиш жараёнини такомиллаштириш;

 

учинчидан - фуқаролар билан уларни жиноий-ижроия соҳасида ташвишга солаётган муаммоларни ҳал этишда самарали мулоқот ўрнатиш, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган шахсларни ижтимой мослашувини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари билан узвий ҳамкорликни таъминлаш;

 

тўртинчидан - малакали кадрларни танлаш, уларни махсус касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича самарали механизмларни жорий этиш;

 

бешинчидан - меҳнат бозорида талабга эга бўлган касблар бўйича асосий ҳунар ва умумтаълим дастурларини амалга ошириш доирасида маҳкумларни, ҳусусан вояга етмаган ва маълумотга эга бўлмаганларни ўқитиш сифатини ошириш;

 

олтинчидан - маҳкумларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уларни иш билан таъминлаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш, шу жумладан ишлаб чиқаришни модернизация қилиш;

 

еттинчидан - қўйилган вазифаларни самарали бажаришни, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларга қулай шароитлар яратишни назарда тутувчи ишни ташкил этишнинг замонавий шакл ва усулларини, ахборот-коммуникация технологияларини фаолиятда кенг қўллаш. 

 

Бу  - муҳим! Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига жазони ижро этиш муассасаларининг фаолиятига:

 

  • ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини фақат прокуратура органларига берган ҳолда маҳкумларга қўлланилган интизомий жазоларни автоматлаштирилган ҳисобини юритиш тизимини;
  • маҳкумлар ва камоққа олинган шахсларни назорат қилиш ва текшириш бўйича замонавий техник воситаларини;
  • Жазони ижро этиш бош бошқармаси, унинг бўлинмалари ва муассасалари ўртасида, шу жумладан маҳкумларга масофали видео-учрашув ташкил этиш имкониятини назарда тутган ҳолда ҳимояланган алоқа канали бўйича видеоконференция тизимини жорий этиш топширилди.

 

Бундан ташқари, ИИВнинг бўлинмаларини жиҳозлаш, биринчи навбатда, жазони ижро этиш муассасаларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳисобидан, танлов ва тендер савдоларини ўтказмасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади. Бунда жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотлари 2023 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилди.

 

Хўжалик фаолиятидан тушган маблағларнинг бир қисми Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармасини ташкил этишга Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан белгиланадиган миқдорда йўналтирилади.

 

Ҳужжат билан Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси тўғрисидагиги низом тасдиқланди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   


Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50