Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Доимий муассаса жисмоний шахсдан техникани ижарага олса Маркировкаланган товарларнинг сотилиши ҳақидаги маълумотлар Asl belgisi тизимида қандай акс эттирилади Солиқ ва божхона имтиёзлари янги қоидалар бўйича тақдим этилади

Пахта хомашёси етиштирувчиларига субсидия тўланади

17.09.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сон қарори билан пахта етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Президентнинг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сон Фармонига мувофиқ, 2024 йил ҳосилидан бошлаб, пахта хомашёси етиштирувчилари ва кластерлар ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари ЎзРТХБнинг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади.

 

Бунда фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек, кластер билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хомашёси етиштирувчилари томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилади ёки қайта ишланади.

 

Ҳужжатга асосан 2024 йил ҳосили йиғим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хомашёсининг бошланғич фьючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаяпти. ЎзРТХБда 2024 йил ҳосилидан биринчи нав иккинчи синф бир тонна пахта хомашёсининг бошлангич фьючерс нархи 7 млн 800 минг сўм миқдорида эълон қилинган.

 

Жаҳон бозорида пахта толасининг нархи кескин пасайиши натижасида юзага келган вазиятда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидагилар белгиланди:

  • пахта етиштирувчилар томонидан фонд биржалари орқали реализация қилинган бир тонна пахта хомашёси (пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилган пахта хомашёси ҳамда уруғлик пахта бундан мустасно) учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратилади;
  • пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузилади, бунда пахта хомашёсининг сотиш нархи 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлиши мумкин эмас;
  • 2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хомашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархи бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорида эълон қилинади;
  • 2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизи, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисми Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Субсидия биринчи навбатда пахта етиштирувчиларнинг 2024 йил ҳосили пахта хомашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитлар бўйича қарздорлигини сўндиришга йўналтирилади. Имтиёзли кредитлар бўйича қарздорлик сўндирилганидан сўнг, субсидия солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни сўндиришга йўналтирилади, қолган маблағлар эса пахта етиштирувчиларнинг асосий ҳисоб рақамига ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 16 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-09-19
  • USD:12739.95 (+0.00) сум
  • EUR:14191.03 (+0.00) сум
  • RUB:139.14 (+0.00) сум