Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Пандемия даврида Давлат бюджетининг иккинчи даражали харажатлари қисқартирилади

16.04.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 15.04.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

2020 йил учун Давлат бюджетининг тасдиқланган тақчиллиги мавсумий омилларни инобатга олган ҳолда асосан II чоракка тўғри келди, коронавирус пандемияси оқибатида қўшимча бюджет харажатларининг юзага келиши туфайли тақчилликнинг янада ошиши кутилмоқда.

 

Бюджет тушумларини, республика бюджетидан ажратилаётган трансфертларни, акциз солиғи бўйича ўтказмаларни, бюджет ссудаларини ҳамда бошқа маблағларни биринчи навбатда қуйидагиларни молиялаштиришга йўналтиришга қарор қилинди:

  • коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тадбирларга, шу жумладан, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари сотиб олиш, тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва уларни жиҳозлашга;
  • иш ҳақи, пенсиялар, стипендия ва нафақаларни ўз вақтида тўлашга;
  • озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш, коммунал тўловлар ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган харажатларни қоплашга;
  • Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарорига асосан бошқа тадбирлар ва харажатларга.

 

Молия вазирлиги кечиктириб бўлмайдиган харажатларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига бюджет ссудаларини мунтазам равишда ажратиб боради.

 

Вазирлар Маҳкамасига:

  • давлат ҳокимияти органлари, суд ва прокуратура органлари, вазирликлар ва идораларнинг солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар, жарималар ҳисобидан жамланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари харажатларини (ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва қонунчиликда белгиланган моддий рағбатлантириш харажатлари бундан мустасно) қисқартириш ва иқтисод қилинган маблағларни республика бюджетига йўналтириш ваколати берилди;
  • коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш даврида фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасида фаолият юритувчи устав капиталида 50% ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган корхоналар ва ташкилотлар учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушган тушум ёки фойдани тақсимлашнинг алоҳида режимини белгилаш ҳуқуқи берилди.

 

Вазирлик, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларига 2020 йил 1 августига қадар бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш, қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни тўхтатиш вазифаси топширилди, молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно.

 

Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва пойтахтнинг маҳаллий бюджетлари харажатлари мақбуллаштирилиши керак. II чорак учун режалаштирилган айрим харажатларни иккинчи ярим йилликка ўтказиш орқали карантин даврида барча даражадаги бюджетларнинг барқарорлиги таъминланади.

 

Шунингдек ваколатли идоралар давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50% ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахсларнинг бизнес-режаларини танқидий қайта кўриб чиқадилар. Кузатув кенгашлари тасдиқланган инвестиция дастурлари параметрларини қайта кўриб чиқишлари ва ўзгартиришлари ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда кўриб боришлари шарт. Давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган корхоналар ва ташкилотларда 2019 йил учун олинган ва 2020 йилда олинадиган соф фойда бўйича давлат улушига ҳисобланган дивидендлар тўлиғича Давлат бюджетига ўтказилиши лозим.

 

Ҳукумат яқин 15 кун муддатда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган (қурилиш-монтаж ишлари бошланмаган) инвестиция лойиҳаларини танқидий кўриб чиқиб, айрим лойиҳаларни кечиктириш бўйича қарор қабул қилади, шунингдек «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги  Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритади.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50