Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Пластик карталар ва тўловлар соҳаси ислоҳ қилинади

20.09.2018

Рус тилида ўқиш


Президентнинг 19.09.2018 йилдаги Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Қайд қиламизки, пластик карталарнинг ишлаши учун турли минтақалардаги ва турли банкларнинг мижозлари ҳисобланадиган бозор иштирокчилари ўртасида тўловлар ўтказилишини таъминлайдиган ягона оператор зарур. Бу вазифани процессинг марказлари бажаради. Бугунги кунда Ўзбекистонда Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) Uzcard бренди остида фаолият юритмоқда.

 

Шу билан бирга, қабул қилинган қарорда қайд қилинишича, давлат процессинг маркази мавжуд эмас.  Бу бундай хизматлар бозорида монополияга олиб келади, тўлов тизимларининг ривожланишини чеклайди ва ишончлигига зарар етказади.

 

Марказий банкнинг Миллий банклараро процессинг марказини (МБПМ) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди. У “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш бош маркази” давлат унитар корхонаси тузилмасида фаолият юритади.

 

Ҳужжатда Uzcard пластик карталари сақловчилари учун карталарни алмаштириш ҳақида сўз юритилмаган. Бу соҳадаги ислоҳот босқичма-босқич амалга оширилади:

 

  • 2019 йил 1 январга қадар – МБПМнинг фаолият юритиши учун зарур бўлган маълумотларни қайта ишловчи тўлақонли марказ яратилади;

 

  • 2020 йил 1 январга қадар – маҳаллий ва халқаро банк карталари бўйича ҳисоб-китобларда иштирок этувчи банклар ўртасида ахборот ва технологик алоқа ўрнатишга кўмаклашувчи МБПМ ўз ишини бошлайди (яъни МБПМ Uzcard билан параллел тизим яратади);

 

  • 2020 йил 1 июлга қадар - барча процессинг марказлари, шу жумладан, халқаро тўлов тизимлари МБПМнинг ягона шлюзи орқали ишлашни бошлайди (содда қилиб айтганда, ушбу тизимларнинг маълумотлар узатиш тармоқларининг битта бирикиш нуқтаси орқали, Uzcard ни ҳам унга бирлаштириш эҳтимоли бор).

 

Бундан ташқари, Марказий банк тўлов тизимларининг фаолиятини лицензиялашни бошлайди (ҳозир ЯУПМ маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун лицензияга эга). Бу соҳадаги фаолият эса “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Масалан, электрон пуллар ва электрон ҳамёнлар ҳуқуқий регламентацияга эга бўлади.

 

Самир Латипов. 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум