Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 30.12.2021 йилдаги VI-53-165-14-0-К/21-сон қарори билан 2022 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети тасдиқланди.
2022 йил учун пойтахт ва унинг туманлари маҳаллий бюджетлари жами 6 трлн 44 млрд сўм, шу жумладан Тошкент шаҳар бюджети – 4,4 трлн сўм, туманлар бюджетлари – 1,6 трлн сўм миқдорида тасдиқланди.
Тошкент шаҳрининг иқтисодий кўрсаткичлари прогнози қуйидагича белгиланди:
- ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) – 120 млрд сўм;
- ЯҲМ ўсиш суръати – 7,5%;
- саноат маҳсулотларининг ўсиш суръати – 6,3%;
- хизмат кўрсатиш соҳаси ўсиш суръати – 30,1%.
Қуйидагилар шаҳар бюджети даромадларининг асосий манбалари ҳисобланади:
- юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ – 728,8 млрд сўм;
- айланмадан олинадиган солиқ – 586,8 млрд сўм;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи – 567,7 млрд сўм;
- давлат божи – 513,9 млрд сўм;
- бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ – 374,4 млрд сўм
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 373,3 млрд сўм.
Пойтахт бюджети захира жамғармаси 42,9 млрд сўмни ташкил қилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.12.2021 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.