Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Президент давлат хавфсизлик хизматининг фаолияти қонун билан тартибга солинди

07.07.2021

Рус тилида ўқиш

6.07.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-700-сон Қонун қабул қилинди, у Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 7 майда қабул қилинган ва Сенат томонидан 29 майда маъқулланган.

 

Президент давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ва ўз ваколатлари доирасида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича фаолият олиб боради:

  • қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўриқланадиган объектларни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш, мазкур соҳадаги ҳуқукбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш;
  • қўриқланадиган шахсларга тажовузлар қилинишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича контрразведка фаолияти;
  • тезкор-қидирув фаолияти, ўз юритувига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиш ва бошқалар.

 

ПДХХ фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш, ягоналик, мустақиллик, конспирация, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш устуворлигидан иборатдир.

 

Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: президент махсус алоқа тармоғи, қўриқланадиган шахслар турган объектлар, қўриқланадиган шахсларнииг хавфсизлиги, қўриқланадиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш,  уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари, қўриқлаш тадбири.

 

ПДХХ тизими марказий девон, Қоракалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича бўлимлари ва бошқа бўлинмалардан иборатдир.

 

Шунингдек, Қонун хизматнинг ҳуқуқий мақоми, мансабдор шахсларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартиби, ПДХХнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ПДХХ ҳарбий хизматчилари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни, совуқ ва ўқотар қуролни қўллаш шартлари, хизматни кадрлар билан тўлдириш, ҳарбий хизматчиларга ҳарбий унвонлар бериш тартиби ва бошқаларни белгилайди.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50