Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Профилактика инспекторларининг малакаси оширилади

02.12.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 30.11.2021 йилдаги “Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-23-сон қарор имзоланди.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ички ишлар органларида уч йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ташаббускор профилактика (катта) инспекторлари Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилинади. ЖИДУ, ИИВ Академияси ҳамда ДБҚнинг Божхона институти истисно ҳисобланади.

 

Профилактика (катта) инспекторларига тавсияномалар бериш учун ички ишлар вазирининг ўринбосари - Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи раҳбарлигида комиссия ташкил этилади.

 

Комиссия томонидан Давлат тест маркази билан биргаликда ўқишга номзод профилактика (катта) инспекторларининг билим даражаларини аниқлаш учун тест имтиҳонлари ўтказилади, уларнинг натижалари асосида тавсияномалар берилади.

 

Тавсияномага эга инспекторлар олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади.

 

Бунда ИИВнинг тавсияномаси асосида олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида ўқиган битирувчиларга ички ишлар органларида камида беш йил хизмат ўтаб бериш мажбурияти юклатилади.

 

Тавсиянома асосида ўқишга қабул қилиниб, турли сабабларга кўра ўқишдан четлаштирилган ёки ўқишни тамомлагандан сўнг ички ишлар органларида беш йил хизмат ўтаб бермаган инспекторлардан ўқишга сарфланган тўлов-контракт маблағлари ундирилади. Қуйидаги ҳолларда маблағлар ундирилмайди:

  • ички ишлар органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида бўшатилганда;
  • ходимнинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда;
  • ходим вафот этганда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48