Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2017 йилдаги 427-сон “Босим остида ишлайдиган ускуналарнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ техник регламентлар амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган тегишли норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотади ва қўлланилишида ихтиёрийлик касб этади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш 14 турдаги ускуналарга татбиқ этилади ва уни ишлаб чиқишда (лойиҳалаштиришда) ва тайёрлашда (ишлаб чиқаришда) хавфсизликка талабларни белгилайди: конструкцияси, мустаҳкамлиги, материаллар, пайвандланган бирикмалар, эскириши, қизиб кетиши, мустаҳкамлигини синаш, сақлаш қурилмалари, суюқ иш муҳитлари даражасини назорат қилиш ва ҳ.к.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. Самир Латипов.