Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга биометрик паспорт уйда расмийлаштириб берилади

04.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

Бу Президентнинг 1.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ–5454-сон Фармонида назарда тутилган. 

 



 

Таҳририятдан: Ушбу ҳужжат ва 75 мингта бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг.

 


 

Энди ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга фуқаронинг биометрик паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш ва бериш белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг доимий яшаш ёки бўлиш жойига борган ҳолда амалга оширилади. Уларнинг маълумотлар йиғиш пунктига[1] боришлари талаб этилмайди.

 

Бунинг учун тегишли мурожаатни тақдим этиш зарур.

 

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги бўлмаган шахсларининг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати тўғрисидаги низомга (5.01.2011 йилдаги ПФ–4262-сон Фармонга 1 ва 2-иловалар) тузатишлар киритилди.

 

Бу – муҳим! 1.06.2018 йилда эски намунадаги паспортларни алмаштириш муддати тугайди. Давлат персоналлаштириш маркази сайтининг «Интерактив хизматлар» бўлимида биометрик паспорт ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун электрон навбатга туриш мумкин.

 

Мурожаатга 1 иш куни давомида ишлов берилиб, аризачига SMS-хабар орқали банд қилинган навбат санаси ҳамда вақти тўғрисида ахборот келади. Шу ернинг ўзида ариза-анкета бланкасини тўлдириб, қоғозга чиқариш ёки тўлдирилмаган бланкани қоғозга чиқариш мумкин.

 

Илгари ИИВ эслатиб ўтганидек, паспортга эга бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаганлиги учун ЭКИҲнинг 1/2 бараваридан 3 бараваригача миқдорда (материални эълон қилиш пайтида – 86 120 сўмдан 516 720 сўмгача) жарима солинади. Худди шундай қонунбузарлик бир йил давомида такроран содир этилганда эса – 5 ЭКИҲ (материални эълон қилиш пайтида – 861 200 сўм). 

 

Самир Латипов.

 


[1] Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси, Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бошқармаси, паспорт олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг биографик маълумотлари ва биометрик параметрларини тўплаш, ушбу маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига жўнатиш, шунингдек фуқароларга биометрик параметрларга эга паспортларни топшириш функцияларини бажарувчи хориждаги консуллик муассасаси.





В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум