Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

Қашқадарё вилоятида ҳар йили «Ўзбекистон отлари» номли кўргазма ташкил қилинади

10.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 5.08.2021 йилдаги «Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5212-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида от спорти турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари (Чавандозлар мактаблари) ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари ташкил қилинади.

 

Чавандозлар мактаблари от спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари негизида ташкил қилинади ҳамда Миллий гвардия тизимига киради. Улар ўз фаолиятини Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низомга (ВМнинг 23.09.2010 йилдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ амалга оширадиган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда от спорти (учкураш, тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш), замонавий бешкураш, поло ҳамда улоқ-кўпкарига ихтисослаштирилади.

 

Чавандозлар мактаблари ўз фаолиятини 2022 йил 1 мартдан бошлайди. Шунингдек давлат буюртмасига асосан улар томонидан разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш тизими жорий этилади.

 

Қуйидагилар Чавандозлар мактабларининг асосий вазифалари
ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • ўсмирлар ва ёшларни от спорти, замонавий бешкураш, поло ва улоқ-кўпкари билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция), спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш, шунингдек ушбу спорт турлари бўйича спорт тайёргарлиги мутахассислари ўртасида касбий тажрибани алмашиш;
  • халқаро спорт майдонида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон терма жамоалари учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш;
  • тажриба алмашиш, спорт мусобақаларини ташкил этиш, илмий-методик таъминлаш масалалари бўйича Туризм ва спорт вазирлиги, Йилқичилик ва от спорти федерацияси, Замонавий бешкураш федерацияси, Поло федерацияси
    ва Улоқ-кўпкари федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш;
  • йилқичиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш йўли билан қорабайир ва бошқа наслдор зотли отлар бош сонини кўпайтириш.

 

Чавандозлар мактабларининг туман (шаҳар) секциялари ДХШ асосида ташкил қилинади. Бунда битта туман (шаҳар)да бир нечта секцияларни ташкил қилишга рухсат берилади.

 

2022 йил 1 мартдан бошлаб Чавандозлар мактаблари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинг тизими жорий қилинади ҳамда унинг натижаларига қараб раҳбарият, йўриқчи-услубчилар, тренерлар ва бошқа ходимлар ҳар йили БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Чавандозлар мактаблари тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Иппотерапия марказлари ташкил қилинади. Уларнинг асосий вазифалари неврологик, руҳий ва бошқа касалликларни даволаш, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни (шу жумладан, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган болаларни) иппотерапия услуби ёрдамида тиббий-ижтимоий реабилитация қилишдан иборат бўлади.

 

2021 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида Қашқадарё вилоятида «Ўзбекистон отлари» номли кўргазма ташкил қилинади.

 

2022 йилдан бошлаб ҳар йили от спорти, замонавий бешкураш, поло ва улоқ-кўпкари бўйича «Энг яхши чавандоз», «Энг яхши тренер» танловлари ташкил этилади. Мазкур танловлар ғолиблари ва совриндорлари БҲМнинг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Чавандозлар мактаблари ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган инвентарлар, спорт отлари, наслли маҳсулотлар (материаллар), озуқалар, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар, витаминлар, ускуналар ва материаллар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ божхона божидан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-03
  • USD:12838.33 (+0.00) сум
  • EUR:13498.22 (+0.00) сум
  • RUB:119.70 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48