Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керакЎзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда 2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топшириладиИмпорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак Апостиль қачон қўйилади

Қайси дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланилади

13.03.2025

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирининг 12.03.2025 йилдаги АВ рўйхат рақами 3611-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди.

 

Рўйхат Президентнинг 26.10.2022 йилдаги  "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги  ПҚ-411-сон ҳамда 29.11.2024 йилдаги "Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-408-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва 34 дори воситаси ҳамда 117 тиббий буюмни ўз ичига олади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва  12.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова