Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Қишки спорт турларини ривожлантириш бўйича чоралар тасдиқланди

04.07.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 01.06.2022 йилдаги “2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.

 

Комплекс тайёрлашнинг устувор вазифалари:

  • қишки спорт турлари бўйича нодавлат спорт-таълим муассасалари, клублар ва тўгараклар тармоғини кенгайтириш, уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш;
  • мавжуд салоҳият ва имкониятлардан келиб чиқиб, ҳудудларни қишки олимпия ва паралимпия спорт турларига ихтисослаштириш, ушбу ҳудудларда қишки спорт турларини ривожлантириш;
  • қишки спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзоларини шакллантириш, шунингдек, нуфузли халқаро ва минтақавий мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш ва бошқалар.

 

Дастурни молиялаштириш манбалари:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети маблағлари;
  • спорт федерация (ассоциация)лари, жамғармалари, клублари, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари маблағлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилган:

  • фигурали учиш, конькида учиш, шорт-трек, кёрлинг, хоккей, парахоккей ва паракёрлинг бўйича профессионал спортчи, малакали тренер ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳудудида замонавий муз саройи барпо этиш;
  • Тошкент шаҳрида Қишки спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактабини ташкил этиш.

 

2023 йилдан бошлаб Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари (республика спорт мусобақалари, халқаро спорт мусобақалари, ўқув-машғулот йиғинлари, Осиё ҳамда Жаҳон чемпионатлари ва кубоклари) учун 15 млрд сўмгача маблағ ажратилади. Қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2026 йил Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш дастури;
  • XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичлар;
  • XXV қишки ўйинларига тайёргарлик кўрувчи Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг контингенти.

 

Саодат Усманова.