Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Қишлоқ хўжалиги экинлари учун генетик банк яратилади

16.05.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2020 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида»ги 282-сон қарори қабул қилинди.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги  Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • қишлоқ хўжалиги экинлари, навлари ва дурагайлари синовини халқаро стандартлар даражасига етказиш;
  • қишлоқ хўжалиги экинлари янги навлари бўйича селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш;
  • синаш ишларига ресурс тежовчи ва инновацион технологияларни жорий этиш;
  • нав синаш станциялари ва лабораторияларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

 

Қарор билан Миллий генетик банк яратиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот  институтининг негизида Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.