Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Корхона ишлатилган маиший техникани ходимларга қандай сотиши мумкин Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кириши ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни тўлаш тартиби Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлиги учун қандай жавобгарлик белгиланган Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлиги учун қандай жавобгарлик белгиланган

Қизил китоб: ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлардан фойдаланиш тартибига киритилган ўзгартиришлар

04.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президент  томонидан 29.08.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-951-сон Қонун имзоланди.

 

«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ:

  •  Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларидан ушбу турдаги ўсимликларни сақлаш, муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида уларни табиий муҳитдан ажратиб олган холда фойдаланилиши мумкин;
  • Қизил китобга киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турларининг уруғлари, кўчатлари ҳамда ниҳоллари питомникларда ва плантацияларда етиштирилиб, табиий муҳитга экилганидан кейин уч йил ўтмасдан аввал уларнинг уруғларини йиғиш ёки ҳосилини олиш тақикланади;
  • ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни бошқа жойларга кўчиришга, шунингдек уларни дурагайлашга белгиланган тартибда Фанлар академиясининг хулосаси инобатга олинган ҳолда, Экология вазирлигининг қарорига кўра илмий ҳамда хўжалик мақсадларида йўл қўйилади;
  • табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган давлат ўрмон фонди таркибига кирмайдиган дарахтлар ҳамда буталарни кесиш Экология вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида ҳак тўланмасдан амалга оширилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев