Президент томонидан 19.06.2023 йилдаги Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида қарор имзоланди. Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь кунига тўғри келади.
Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-270-сон Фармонига мувофиқ:
- барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) –пайшанба 29 июнь ва жума 30 июнь кунлари;
- олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун – шанба 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.
Қарорга асосан, 28 июнь, чоршанба куни – Қурбон ҳайити байрами. Шу тариқа, ўзбекистонликлар кетма-кет – чоршанбадан якшанбагача дам олишади.
Ҳужжат мамлакатимиз Президентининг расмий сайтида эълон қилинган ва 19.06.2023 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.