Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Қурилишда давлат назорати янги регламент бўйича олиб борилади

24.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2020 йилдаги «Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда объектларнинг хавф-хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида»ги 496-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 5.02.2020 йилдаги «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-4586-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Маъмурий регламентда қуйидагилар белгиланган:

  • қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишдаги вазифалари;
  • архитектура-қурилиш назоратини амалга ошириш, қурилиш объектларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш тартиби;
  • қурилиш объектларининг хавф-хатар тоифаси бўйича мураккаблик тоифалари таснифи;
  • давлат қурилиш назорати турлари, мезонлари ҳамда уларни амалга ошириш мезонлари;
  • бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш тартиби.

 

Қурилиш вазирлигига бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • Президентнинг 27.07.2018 йилдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига тегишли ўзгартиришлар киритиш;
  • ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш.

 

Регламент Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда – Инспекция) ҳамда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан назорат олиб бориш тартибини белгилайди. Назорат хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шакли ва молиялаштириш манбаларидан қатъи назар амалга оширилади.

 

Республика ҳудудида объектлар қуриш ва реконструкция қилишни, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юборилиши талаб этиладиган объектлар мажбурий тартибда давлат қурилиш назоратига олинади. Давлат назоратини амалга ошириш тартиби Регламентга иловага  схемада келтирилган.

 

Давлат қурилиш назорати қурилиш объектларининг хавф-хатар тоифалари бўйича тўрт тоифага бўлинади:

I – хавфлилик омили паст объектлар;

II – хавфлилик омили ўрта объектлар;

III – хавфлилик омили юқори объектлар;

IV – хавфлилик омили ўта юқори объектлар.

 

Бир нечта тоифали хусусиятларга эга бўлган қурилиш объектлари уларнинг тоифаларидан қатъи назар, IV тоифа бўйича таснифланади.

 

Тоифаларига қараб давлат қурилиш назоратини амалга ошириш даврийлигининг қуйидаги муддатлари белгиланади:

I – инспекция ва ҳудудий инспекцияларнинг давлат қурилиши назорати функциялари назарда тутилмаган;

II – бир ойда икки мартадан кўп эмас;

III – бир ойда уч мартадан кўп эмас;

IV – бир ойда тўрт мартадан кўп эмас.

 

Шунингдек Регламентда қуйидагилар қайд этилган:

  • қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларининг бажарилишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш тартиби;
  • давлат қурилиш назоратини амалга оширишда синовлар ўтказиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Қаюмов.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50