Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Реклама объектлари хавфсиз бўлиши лозим

02.03.2020

Рус тилида ўқиш

 

Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламенти тасдиқланди (20.02.2020 йилдаги 104-сон ВМҚга қаранг).

 

Ҳужжат билан объектлар (қурилмалар) хавфсизлиги талабларига риоя этилиши таъминланади ҳамда уларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, жойлаштириш, ўрнатиш, тўғрилаш, фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, модернизациялаш, утилизация қилиш масалалари тартибга солинади. 

 

Регламентда қуйидаги минимал шартлар назарда тутилган:

  • механик хавфсизлик талаблари;
  • инсон саломатлиги учун бино, қурилиш ва иншоотлар ташқарисида ҳаракатланиш ва фаолият юритишнинг хавфсизлик шартлари талаблари;
  • ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) утилизация қилиш жараёнида атроф-муҳитга хавфсиз таъсири талаблари;
  • ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўз хавфсизлигини таъминлаш ва уларни жойлаштириш, ўрнатиш, тузатиш, маълум ҳудудда, шунингдек, бино, қурилиш ва иншоотларда фойдаланиш хусусиятлари билан боғлиқ ҳудудий жойлаштириш талаблари.

 

Шунингдек регламентда ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигини таъминловчи лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш, шу жумладан қуриш, ўрнатиш ва тузатишда хавфсизлик талаблари белгиланган.

 

Эслатиб ўтамиз, барча юридик ва жисмоний шахслар техник регламентларга риоя этишлари шарт. Техник регламентлар амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган тегишли норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотади ҳамда қўлланилишда ихтиёрийлик касб этади («Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48