Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Россияда ишлаш учун имтиҳонга қандай ёзилиш мумкин

14.05.2018


Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (5.05.2018 йилда 3006-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясининг 25.07.2002 йилдаги «Хорижий фуқароларнинг Россия Федерациясидаги ҳуқуқий мавқеи тўғрисида»ги Федерал қонуни 13.3-моддасига мувофиқ, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича комплекс имтиҳондан (бундан кейин – комплекс имтиҳон) ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг мавжудлиги хорижий фуқаронинг Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун патент олишининг мажбурий шарти ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудида имтиҳон топшириш имконияти Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида тузилган Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини тартибли равишда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги Битимда назарда тутилган.  

 

Ўзбекистонда ушбу имтиҳон 3 та бош ваколатли олий таълим муассасасида ўтказилади:

  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети;
  • И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети;
  • М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.

 

Улар бевосита комплекс имтиҳон ўтказадиган марказларни очишга ҳақли. Имтиҳон тўғрисида батафсил – бу ерда.

 

Қабул қилинган ҳужжатда ҳужжатларни қабул қилиш тартиб-таомили белгиланган. Марказ қабул қилиш бошланганлиги ҳақида ўзининг веб-сайтида ва ОАВда эълон қилади. Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши шарт: талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни қабул қилиш муддатлари, марказнинг манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари.

 

Ҳужжатларни марказ директорининг буйруғи билан тайинланган масъул ходим қабул қилади. Ҳужжатлар қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади, масъул ходим эса уларнинг сақланишини таъминлаши шарт.

 

Қабул қилинган ҳужжатлар асосида марказ директори имтиҳон ўтказиш кунини белгилайди. Комплекс имтиҳон ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин талабгорга бу ҳақда хабар берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум