Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Самарқандда Туркиянинг Бош консулхонаси очилади

21.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 494-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан:

  • Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги келишувларни ўз вақтида амалий ижро этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди;
  • Ўзбекистон ва Туркия ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.

 

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари белгиланди:

  • дастурнинг бажарилишини таҳлил қилиш ҳамда ундаги тадбирлар ва лойиҳаларнинг ижросида амалий ёрдам кўрсатиш;
  • дастурга киритилган тадбирлар ва лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида масъул ижрочилар – вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тўсиқларни бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш ва аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида тасдиқланган штат жадвали доирасида турк инвесторлари билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш мақсадида Лойиҳа офиси ташкил этилади. Жадал саноатлаштириш ва замонавий инфратузилмани ривожлантириш, халқаро стандартларни жорий этиш, махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича илғор тажрибаси ва инновацион ёндашувларини жорий этиш масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида турк экспертларини жалб этиш режалаштирилмоқда.

 

Қарорга мувофиқ Туркия Ҳукуматининг қуйидаги йўналишлар бўйича техник кўмаги кенгайтирилади ва етакчи турк экспертларини жалб қилинади:

  • соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш соҳасидаги салоҳиятини ошириш;
  • сейсмология соҳасидаги институционал ва норматив базани мустаҳкамлаш, замонавий халқаро стандартларни жорий этиш;
  • йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш ҳамда улардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;
  • «электрон ҳукумат» соҳасида Туркия Республикасининг энг яхши ечимлари ва технологияларини жорий этиш.

 

Ташқи ишлар вазирлигига қуйидаги вазифалар топширилди:

  • Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонасини очишда амалий ёрдам кўрсатиш;
  • Туркия Республикасининг Анталия, Адана ва Бурса шаҳарларида Ўзбекистон Республикасининг фахрий консулларини тайинлаш масаласини кўриб чиқиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.08.2020 йилдан кучга кирди.



Лола Абдуазимова.