Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Саноат намунасига патент бериш қоидалари белгиланди

18.01.2024

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг буйруғи билан саноат намунасига патент бериш учун талабнома расмийлаштириш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари тасдиқланди (11.01.2024 й. 3490-сон).

 

Қоидалар қуйидагиларни белгилайди:

  • саноат намунасига патент бериш учун талабнома тузиш ва топшириш тартиби;
  • талабнома билан мурожаат қилишга ҳақли бўлган шахслар;
  • саноат намунасининг патентга лаёқатлилик шартлари;
  • талабнома материаллари, атамалар ва рамзларнинг мазмуни;
  •  талабномани кўриб чиқиш тартиби (рўйхатга олиш, расмий, илмий-техник экспертиза ва бошқалар);
  • патент бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби.

 

«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ саноат намунаси деб эълон қилинган объектга, агар у янги ва оригинал бўлса, ҳуқуқий муҳофаза тақдим қилинади.

 

Саноат намунаси, агар унинг муҳим аломатларининг мажмуи саноат намунасининг устуворлиги санасига қадар жаҳонда ҳамма фойдалана оладиган маълумотлардан маълум бўлмаса, янги ҳисобланади.

 

Саноат намунасининг янгилигини белгилашда анча аввалроқ устуворлик билан берилган талаб қилиб олинмаган патент беришга талабномалар ҳам ҳисобга олинади.

 

Қуйидагилар саноат намуналари сифатида тан олинмайди:

  • матбаа маҳсулотлари;
  • архитектура объектлари (кичик архитектура шакллари бундан мустасно), саноат, гидротехника ва бошқа стационар иншоотлар;
  • суюқ, газсимон, сочилувчан ёки шунга ўхшаш моддалардан иборат барқарор бўлмаган шаклга эга объектлар;
  • буюмнинг мутлоқ техник функциясидан келиб чиққан ечимлар;
  • жамият манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқий принципларга зид ечимлар.

 

Саноат намунаси муаллифи сифатида уни ижодий меҳнати билан яратган жисмоний шахс тан олинади. Агар объект бир нечта шахсларнинг биргаликдаги ижодий меҳнати билан яратилган бўлса, уларнинг барчаси, агар келишувга кўра уларнинг ўртасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, унинг тенг ҳуқуқли ҳаммуаллифлари деб тан олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.01.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова