Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тузатиш киритилди

07.09.2019

Рус тилида ўқиш

 

Сайлов тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Конституция ва бир қатор қонунларга тузатишлар киритилди (4.09.2019 йилдаги ЎРҚ-563-сон Қонунга қаранг).

 

Тузатишларнинг кўпи Сайлов кодекси кучга кирганлиги билан боғлиқ ва қонун ҳужжатларини унга мувофиқлаштиришга йўналтирилган. Хусусан, унда қуйидагилар акс эттирилган:

  • оғир ва ўта оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайлов ва референдумда иштирок этиш ҳуқуқи (ЖКнинг 15-моддаси 2-3-қисмлари; Сайлов кодексининг 5-моддаси 3-қисмига қаранг). Шу тариқа, ҳозирда оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахсларгина фаол сайлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган (ЖКнинг 15-моддаси 4-5-қисмларига қаранг);
  • сайлов комиссиясининг янгиланган ваколатлари (Сайлов кодексининг 14, 20, 22, 24-моддаларига қаранг);
  • сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати юритилиши (Сайлов кодексининг 28-моддасига қаранг);   
  • сайлов комиссияси ва референдум ўтказиш комиссияси аъзоларига қўйиладиган талаблар (Сайлов кодексининг 25-моддаси 1-қисмига қаранг);
  • сайловолди ташвиқотини олиб бориш қоидалари (Сайлов кодексининг 44-48-моддалари);
  • овоз беришни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби – вақти ва жойи, бино ва хоналарни расмийлаштириш талаблари, сайлов комиссиялари ҳаракати, олдиндан овоз бериш механизмлари ва бошқалар (Сайлов кодексининг 49-58-моддалари).

 

Тузатишларнинг муайян қисми 2020 йил 1 январдан кучга киради. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Экологик ҳаракатини қайта ташкил этиш билан боғлиқ – жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Экологик партияси рўйхатдан ўтказилган. Шу муносабат билан Экологик ҳаракат аъзолари учун квоталар ҳамда Парламент қуйи палатасида депутатлар гуруҳини ташкил этиш тартиби бекор қилинади. 

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган.


Олег Заманов. 


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум