Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Сервитутни амалга ошириш тартиби такомиллаштирилмоқда

27.10.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 23.10.2023 йилдаги «Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-871-сон Қонун имзоланди

 

«Ижара тўғрисида»ги Қонунга киритилаётган қўшимчаларга кўра: 

  • ижара муносабатларининг объектлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ижарага берувчининг розилиги билан ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин;
  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объект билан бирга мазкур объект банд этган ҳамда ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳам бошқа шахсга ўтади, бунда ижарага берувчининг розилиги талаб этилмайди;
  • электрон онлайн-аукцион орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини ижарага олган шахслар ижарага олинган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ижара муддатидан ошмаган муддатга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин. Бунда ижара шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар янги ижарага олувчига ўтади. 

 

Фуқаролик кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ:

  • сервитут олди-сотди, ҳадя, гаров ёки ижаранинг мустақил предмети бўлиши мумкин эмас;
  • сервитут учун тўланадиган (бир марталик ёки доимий) ҳақ миқдори сервитут амал қиладиган давр учун белгиланган ер солиғи (ижара ҳақи) суммасидан кам бўлиши мумкин эмас. 

 

Ер кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ: 

  • Сервитут тўғрисидаги шартномада қуйидаги шартлар кўрсатилиши керак:
    • сервитут белгиланиши керак бўлган ер участкасининг кадастр рақами;
    • сервитутни белгилашнинг мақсадлари ва асослари;
    • шартнома тарафлари тўғрисидаги маълумотлар;
    • сервитутнинг амал қилиш муддати;
    • сервитут учун белгиланган ҳақ миқдори (мавжуд бўлганда);
    • шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги;
    • белгиланган сервитут муддати тугаганидан кейин ер участкасини белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш ҳақидаги сервитут мажбурияти. 
  • Сервитут қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
    • сервитут иштирокчиларининг ўзаро келишувига кўра;
    • ер эгасининг, ердан фойдаланувчининг, ер участкалари ижарачиси ва мулкдорининг ёки сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахснинг асосланган талабига кўра;
    • сервитутдан узоқ муддат (камида 3 йил) фойдаланилмаганда;
    • сервитутнинг амал қилиш муддати тугаганда;
    • агар сервитут белгилаш учун сабаб бўлиб хизмат қилган асослар ўз аҳамиятини йўқотган бўлса;
    • қонунда назарда тутилган бошқа асосларга кўра;
  • жамоат эҳтиёжлари учун ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (оммавий сервитут) қуйидаги мақсадлар учун белгиланиши мумкин:
    • ўзганинг ер участкасида геология-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа қидирув ишларини амалга ошириш;
    • ўзганинг ер участкасидан умумий фойдаланишдаги электр узатиш тармоқлари, алоқа линиялари ва бошқа линиялар, трубопроводлар, ички суғориш тармоқлари, муҳандислик тармоқлари ҳамда бошқа тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш.

 

Оммавий сервитут манфаатдор ташкилотларнинг мурожаатлари асосида вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48