Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Шаҳарлар «ақлли» бўлади

22.01.2019

Рус тилида ўқиш

«Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш концепцияси ва 2019–2021 йилларда уни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди (ВМнинг 18.01.2018 йилдаги 48-сон қарорига қаранг).

 

Концепцияда қайд этилишича, шаҳарлар ва АКТ инфратузилмаларининг ривожланмаганлиги, сезиларли даражада жисмонан ва маънан эскирганлиги «Ақлли шаҳар» технологияларини самарали жорий этишга тўсқинлик қилувчи асосий муаммолардан биридир. Буларнинг ҳаммаси телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш чора-тадбирларини кўриш, шаҳарлар инфратузилмасини реконструкция қилиш учун йирик инвестиция манбаларини излашни талаб этади.

 

Концепцияни ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, жаҳон амалиётида давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш, ижтимоий аҳамиятга эга вазифаларни ҳал этишга хусусий бизнесни жалб этиш орқали ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўллари ишлаб чиқилган.

 

Концепциянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • «Ақлли шаҳар» технологиялари, шу жумладан рақамли инфратузилмани жорий этишнинг самарали ҳамда ҳуқуқий-меъёрий, ташкилий ва институционал асосларини яратиш;
  • ақлли хизматларга бўлган талабни рағбатлантириш механизмларини яратиш;
  • ақлли хизматларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш;
  • хизматлар кўрсатиш сифатини ва аҳоли турмуш даражасини ошириш;
  • шаҳарларнинг муҳандислик-коммуникация ҳолати билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, ишга яроқсиз ва маънан эскирган шаҳар инфратузилмасини янгилаш;
  • АКТни таъминлаш учун ҳамда Интернет тармоғига кириш ва унинг тезлигини ошириш учун қулай шароитлар яратиш тизимини шакллантириш;
  • шаҳар аҳолиси билан шаҳарларда хизмат кўрсатиш тизимини баҳолаш ва шаҳарлар ривожланишининг барча соҳаларида тажриба алмашиш юзасидан алоқа ўрнатилишини таъминловчи «Ақлли шаҳар» платформасини яратиш;
  • рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда шаҳарларни ўрганиш тизимини ривожлантириш, шу жумладан сайёҳларга очиқ маълумотлар базасини тақдим этиш, рақамли технологиялар тизимини қайта ишлаб чиқиш ва жорий этишни жадаллаштириш;
  • энг талабгор «Ақлли шаҳар» технологияларини республиканинг барча шаҳарларида жорий этишни кенг қамровли режалаштириш ишларини бажариш.

 

Концепция доирасида қуйидаги «ақлли» тизимлар: транспорт, таълим, тиббиёт, энергетика тизими, сув таъминоти ва оқава сув, УКХ, қурилиш, уй, ҳокимият, маҳалла тизимларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Концепцияни тўрт босқичда амалга ошириш режалаштирилмоқда:

 

2019–2021 йиллар

2022–2024 йиллар

2025–2027 йиллар

2028–2030 йиллар

базавий линияни аниқлаш

«Ақлли шаҳар» концепциясини жорий қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш

батафсил режалаштириш

самарадорликни амалга ошириш ва баҳолаш

ҳудуднинг профилини шакллантириш, мавжуд инфратузилмани баҳолаш, ривожланиш индикаторларини аниқлаш, мавжуд активлар, мавжуд муаммолар ва эришилган муваффақиятларни таҳлил қилиш

манфаатдор томонларни жалб қилиш, тадбирлар йўналишлари ва режаларни аниқлаш, хатарларни баҳолаш, молиявий стратегияни шакллантириш, мақсад ва самарадорликнинг асосий кўрсаткичларини белгилаш 

бюджетлаштириш, самарадорлик истиқболлари, автоматлаштириш имкониятларини аниқлаш ва ахборот тизимларини жорий қилиш

биргаликда (барча манфаатдор томонлар билан бирга) жорий қилиш, самарадорликни мониторинг қилиш, баҳолаш ва қайта баҳолаш (трендлар, инвестиция параметрларини таҳлил қилиш), жойлаштиришни таъминлаш (кенгайтириш)

 

Амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича масъул вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини Инновацион ривожланиш вазирлиги мувофиқлаштиради. Молиялаштириш – Давлат бюджети, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари, хайрия эҳсонлари ва тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.




Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум