Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2946, 2017 йил 8 ноябрь) билан рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янгиланган Рўйхати тасдиқланди.
Таъкидлаш жоизки, рўйхатга муҳим ўзгартиришлар киритилди. Аввалги таҳрири (ўз кучини йўқотган деб топилди) билан қиёслаганда рўйхат 1225 дан 1254 номгача кенгайтирилди. Бунда унга 129 та янги ном қўшилди, 100 таси – чиқариб ташланди.
Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.
Ҳужжат 9.11.2017 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.