Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Корхона чет эллик мутахассисларнинг харажатларини тўласа Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечганда норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ қандай тўланадиХизматлар кўрсатишда норезидентнинг транспортидан фойдаланилганда, солиқлар қандай тўланади Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди – Buxgalter Pro

Шу йил декабрь ойида “Тарбия – шахс маданий-маънавий камолотининг мезони” мавзусида халқаро форум ўтказилади

26.06.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 21.06.2024 йилдаги “Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-232-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти негизида Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилади.

 

Институт янги тарбия методикаларини яратиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат муассасаси ҳисобланади ҳамда тарбия соҳасини такомиллаштиришга оид илмий асослантирилган истиқболли таклифлар ишлаб чиқади.

 

Институт ҳузурида “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи”, “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ҳамда “Ижтимоий педагогика” ихтисосликлари бўйича илмий кенгашлар ташкил этилади.

 

Шу билан бирга, Тарбия соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи республика кенгашини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич ижтимоий-эмоционал таълим (Social and Emotional Learning – SEL) методикалари жорий қилинади.

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мактабларда “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталиклари ўтказиб борилади, шунингдек “Намунали ота-оналар мактаби” лойиҳаси амалга  оширилади.

 

2024 йил декабрь ойида “Тарбия – шахс маданий-маънавий камолотининг мезони” мавзусида халқаро форум ўтказилади.  

 

2025 йил якунига қадар ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштириш мақсадида “milliytarbiya.uz” электрон платформаси ва унинг мобиль версияси ишлаб чиқилади. 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024-2027 йилларда Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”;
  • 2024-2027 йилларда тарбия педагогикаси йўналишида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-09-06
  • USD:12707.95 (+0.00) сум
  • EUR:14099.47 (+0.00) сум
  • RUB:140.95 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 3 сентябрь№ 36