Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Сирдарё ва Наманган вилоятларида кичик саноат зоналари кенгайтирилади

28.06.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 524-сон қарорида назарда тутилган.

 

Маълумот учун: 2017 йил август ойида Сирдарё вилоятида 2 та КСЗ (ВМнинг 4.08.2017 йилдаги 589-сон қарорига қаранг), ўтган йилнинг июль ойида эса Наманган вилоятида 6 та КСЗ (2.07.2018 йилдаги ПҚ-3826-сон қарорга қаранг) ташкил этилган.

 

Ҳукумат Наманган вилоятидаги 5 та КСЗ ва Сирдарё вилоятидаги 1 та КСЗ таркибига рўйхат бўйича фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларини  киритиш тўғрисидаги таклифни қабул қилди. Давлат активларини бошқариш агентлиги ва «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув органлари 2 ой муддатда рўйхатга киритилган фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларини  кўрсатилган вилоятлар ҳокимликларига топширади. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси КСЗлари таркиби ўзгарганлигини инобатга олган ҳолда уларнинг чегараларини аниқлаштиради.

 

Шунингдек, яқин вақтда КСЗлари ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар — «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари лозим. Мазкур маълумотлар тадбиркорлик субъектларига етказилади, уларга КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда кўмаклашадилар.

 

Бундан ташқари, КСЗларининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларининг манзилли рўйхати тасдиқланди, бу ишларни бажариш жадвали эса  тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан бирганликда тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50