Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Соғломлаштириш оромгоҳларида кўпроқ болалар дам олиши мумкин

31.05.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 29.05.2024 йилдаги “Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-199-сон қарори қабул қилинди.  

 

Тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектларни жалб этган ҳолда стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳларида (рўйхат бўйича) қуйидаги механизмлар орқали ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади:

  • оромгоҳлар ҳудудининг бир қисмида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларининг бир қисмини 15 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;
  • оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва  ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда фойдаланиш учун 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;
  • оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, ёзги мавсум пайтида оромгоҳлар ташкил этиш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва  ер участкаларини 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш.

 

Лойиҳалар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқиладиган шартлар асосида ҳамкорларга “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклиф этилади. Бунда ижара шартномаси бўйича энг юқори нарх таклиф этган ҳамкор билан ижара шартномаси тузилади ҳамда қуриладиган барча бино-иншоотлар Федерация мулки сифатида расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда ҳамкор томонидан фойдаланилади.

 

2024-2025 йилларда Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига Республика бюджетидан жами 425 млрд сўм йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова