Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Солиқ ҳисоботи – янги шакллар бўйича

26.02.2020

Рус тилида ўқиш

Давлат солиқ қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 3221,  24.02.2020 йил) билан солиқ ҳисоботи шакллари тасдиқланди. Ҳужжат Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги, "Давлат божи тўғрисида"ги ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ қабул қилинди.

 

Солиқ ҳисоботи шаклларига ҳужжатга тегишли иловаларда келтирилган қуйидаги ҳисобот турлари киритилган:

  • қўшилган қиймат солиғи бўйича;
  • акциз солиғи бўйича;
  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича;
  • ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича;
  • айланмадан олинадиган солиқ бўйича;
  • олинган мақсадли маблағлардан фойдаланганлик бўйича;
  • давлат божи ва йиғимлар бўйича;
  • тижоратбоп топилма бонуси бўйича.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил учун ҳисобот 2019 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида, бироқ янги таҳрирдаги Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда тақдим этилади (бу ерда қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50