Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Солиқ мониторинги қандай ўтказилади

25.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2020 йилдаги «Солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 736-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан бошқа ҳужжатлар қаторида Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

 

Солиқ мониторинги ўтказилаётганда юридик шахс томонидан солиққа оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказилганлиги) текширилади, булар солиқ мониторингининг предмети ҳисобланади.

 

Солиқ мониторинги:

  • юридик шахс уларга нисбатан солиқ тўловчиси ҳисобланган барча солиқлар ва йиғимларни қамраб олади;
  • солиқ органи томонидан солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарорга асосан ўтказилади;
  • солиқ тўловчилар учун ихтиёрий ҳисобланади;
  • олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида 10 млрд сўмни ташкил этган юридик шахсларда ўтказилади;
  • юридик шахс томонидан солиқ органига солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги ариза тақдим этилган йилдан кейинги календарь йил мобайнида ўтказилади;
  • солиқ мониторинги ўтказиладиган йилнинг 1 январидан бошланиб, солиқ мониторинги ўтказилган даврдан кейинги йилнинг 1 июлида якунланади;
  • солиқ мониторинги қуйидаги солиқ органлари: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар солиқ бошқармалари, йирик корхоналар учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан ўтказилади.

 

Солиқ мониторинги Низомда келтирилган схема бўйича ўтказилади. Солиқ органининг ваколатли мансабдор шахслари ва солиқ тўловчи солиқ мониторингининг иштирокчилари ҳисобланади.

 

Солиқ мониторинги тўғрисидаги низомда қуйидагилар белгиланган:

  • солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза бериш тартиби ва ахборотга доир ҳамкорлик регламенти;
  • солиқ мониторингини ўтказиш тартиби;
  • солиқ мониторингини ўтказиш чоғида ахборотга доир ҳамкорликни таъминлайдиган ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тартиби;
  • ҳужжатларни (ахборотни) электрон шаклда тақдим этиш тўғрисида талабнома юбориш тартиби;
  • солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги масалаларига доир солиқ органининг асослантирилган фикрини тақдим этиш тартиби;
  • ўзаро келишув тартиб-таомили.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.


Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум