Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг “Суғурталовчилар рейтингини аниқлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи имзоланди (20.01.2025 й. АВ рўйхат рақами 3601-сон).
Рейтинг Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантирилади ва расмий веб-сайтида ҳар ойда эълон қилиб борилади.
Суғурталовчилар рейтинги бўйича баҳолашнинг қуйидаги кўрсаткичлари белгиланди:
Т/р |
Кўрсаткич номи |
Баҳолаш даврийлиги |
Ҳисобга олинадиган муддат |
Максимал баллар |
а) Умумий кўрсаткичлар |
||||
1. |
Умумий суғурта даъволари сонига нисбатан ўз вақтида кўриб чиқилган суғурта даъволари сони |
чораклик |
охирги 12 ой давомида |
15 балл |
2. |
Суғурта товонини (тўловини) тўлаш тан олинган суғурта даъволари умумий сонига нисбатан ўз вақтида тўланган суғурта товонлари (тўловлари) сони |
чораклик |
охирги 12 ой давомида |
10 балл |
3. |
Умумий суғурта даъволари сонига нисбатан қаноатлантирилган суғурта даъволарининг нисбати |
чораклик |
охирги 12 ой давомида |
10 балл |
4. |
Суғурта турлари бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ва суғурта тўловларининг нисбати (бирлаштирилган коэффициент) |
йиллик |
охирги 12 ой давомида |
10 балл |
5. |
Суғурталовчининг тўловга қобилиятлилик маржасининг етарлилик нормативи |
чораклик |
ҳисобланадиган кун ҳолатига |
20 балл |
6. |
Инвестиция фаолияти натижадорлиги |
йиллик |
охирги 12 ой давомида |
10 балл |
7. |
Суғурта захиралари шакллантирилганлиги |
чораклик |
ҳисобланадиган кун ҳолатига |
15 балл |
8. |
Суғурталовчининг филиал (сотув марказ)лари сони |
чораклик |
ҳисобланадиган кун ҳолатига |
10 балл |
Жами |
100 балл |
|||
б) Балларни камайтирувчи кўрсаткичлар |
||||
1. |
Тузилган суғурта шартномалари сонига нисбатан ваколатли давлат органига келиб тушган суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мурожаатлари (шикоятлар) сони |
чораклик |
охирги 12 ой давомида |
9 балл |
2. |
Ўз вақтида кўриб чиқилмаган суғурта даъволари бўйича қўлланилган жарима санкциялари сони |
ойлик |
охирги 12 ой давомида |
8 балл |
3. |
Ўз вақтида тўланмаган суғурта товонлари (тўловлари) бўйича қўлланилган жарима санкциялари сони |
ойлик |
охирги 12 ой давомида |
8 балл |
4 |
Суғурталовчилар томонидан ҳисобот ёки бошқа маълумотлар (фаолиятни баҳолашда таъсир этадиган) ваколатли давлат органига бузиб кўрсатилган ҳолда тақдим этилганлиги (била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги) |
ойлик |
охирги 12 ой давомида |
9 балл |
5. |
Суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мурожаатлари (шикоятлар) бўйича ваколатли давлат органининг қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан суғурталовчига берилган мажбурий кўрсатмаси белгиланган муддатда бажарилмаганлиги |
ойлик |
охирги 12 ой давомида |
12 балл |
6. |
Суғурта фаолиятига оид лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганлиги |
ойлик |
охирги 12 ой давомида |
9 балл |
Жами |
55 балл |
|||
в) Қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар |
||||
1. |
Суғурталовчида халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан берилган ўрта ва ундан юқори рейтинг кўрсаткичларининг мавжудлиги |
ойлик |
ҳисобланадиган кун ҳолатига |
9 балл |
2. |
Суғурталовчида халқаро стандартлаштириш ташкилотлари томонидан берилган сифат сертификатлари мавжудлиги |
ойлик |
ҳисобланадиган кун ҳолатига |
4 балл |
3. |
Суғурта хизматлари истеъмолчиларига қўшимча хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилганлиги |
ойлик |
охирги 12 ой давомида |
20 балл |
4. |
«Яшил суғурта» маҳсулотларининг жорий этилганлиги |
ойлик |
охирги 12 ой давомида |
6 балл |
5. |
Ихтиёрий тиббий суғурта маҳсулотларининг жорий этилганлиги |
ойлик |
охирги 12 ой давомида |
6 балл |
Жами |
45 балл |
Суғурталовчилар рейтингининг қуйидаги шкаласи белгиланмоқда
Сифат даражаси |
Рейтинг кўрсаткичи |
Баҳо |
Юқори |
AAA |
96-100+ балллар |
AA |
91-95 баллар |
|
A |
86-90 баллар |
|
Ўрта |
BBB |
76-85 баллар |
BB |
66-75 баллар |
|
B |
56-65 баллар |
|
Қониқарли |
CCC |
51-55 баллар |
CC |
36-50 баллар |
|
C |
26-35 баллар |
|
Қуйи |
D |
25 баллгача |
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев