Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга субсидиялар табақалаштирилади

31.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президент 2019 йил 25 октябрда ПҚ-4499-сон билан тегишли қарорни имзолади.

 

Ҳукумат томонидан томчилатиб суғоришни жорий этиш учун субсидиялар – пахта хом ашёси ва узум экиладиган майдоннинг 1 гектари учун 8 млн сўм миқдорида, шунингдек янги боғлар ва иссиқхона хўжаликларини яратиш мақсадида 1 гектар учун 6 млн сўмдан ошмаган миқдорда тўланмоқда.

 

2020 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш қисмида давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тартиби киритилмоқда:

биринчидан, бундай технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплашга субсидиялар қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: базавий миқдор қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентларга кўпайтирилади. Базавий миқдор томчилатиб суғориш тизими учун 8 млн сўмни, ёмғир усулида суғориш бўйича - 4 млн сўмни ҳамда дискретли суғориш учун - 1 млн сўмни ташкил этади. Коэффициентлар тизими – бу ерда;

иккинчидан, қуйидагиларга бериладиган кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсацияланади:

а) пахтани томчилатиб суғориш ва кенг қамровли суғориш тизимини, шунингдек донли экинларни кенг қамровли суғориш ва «спринклер» тизимини жорий этишга – 1 гектар экин майдони учун 20 млн сўмдан ошмайдиган қисми бўйича валюта туридан қатъи назар, банклар томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 50%и миқдорида, бироқ қуйидагилардан ошмайдиган миқдорда:

  • миллий валютадаги кредитлар учун – 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда;
  • хорижий валютадаги кредитлар учун – 3 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда;

б) пахтани дискретли суғоришни, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари, мевали экинлар ва узумни томчилатиб суғориш, озуқабоп экинлар, сабзавот экинлари ва картошкани кенг қамровли суғориш ва «спринклер» тизими Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган шартларда жорий этишга;

учинчидан, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ишлари доирасида тузилган импорт шартномалари мажбурий тартибда экспертизадан ва рўйхатдан ўтказилмайди.

 

Биринчи навбатда сув тежовчи суғориш технологиялари экин майдорларида жорий этилади, ушбу майдонларга насос станциялари ва агрегатлар ёрдамида, шу жумладан суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан сув чиқарилади.

 

2022 йилдан бошлаб пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинларини етиштириш учун бундай қудуқлардан фойдаланиш ҳамда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергия қийматини тўлашга субсидиялар олишнинг мажбурий шарти сув тежовчи суғориш тизимларини қўллаш ҳисобланади.

 

Кам ҳосил берадиган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етиштирадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш 2020 йилдан тўхтатилади.    

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52