Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2023 йилдаги 586-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2023 йил 7 июлдаги 279-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Тузатишлар камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорликка янада кенг жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан киритилмоқда.
Хусусан, 07.07.2023 йилдаги 279-сон ВМҚга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ҳамда иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосарларига «20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида 200 тадан ортиқ иш ўрни яратадиган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик шартномасини тузиш ҳуқуқини бериш (амалдаги таҳририда – ҳуқуқ фақат вазирларга берилади).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.11.2023 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.