Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Талабалар учун янги номли стипендиялар жорий этилди

14.08.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 10.08.2023 йилдаги “Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари учун айрим номли давлат стипендиялари жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ПФ-555-сон Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги ПФ-132-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат билан барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» (кўпи билан 25% «яхши») бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс талабалари учун қуйидаги номли давлат стипендиялари таъсис этилмоқда:

  • тарих ва география йўналишларида — Бобур номли;
  • жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида — Паҳлавон Маҳмуд номли. 

 

Бобур номли давлат стипендияси тегишли йўналишлар учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48