Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТСОЯЭАТга маълумотлар ўз вақтида киритилмаганлиги учун қачон жарима солиниши мумкин Таътил пулини ҳисоблашда мукофотларни ҳисобга олиш керакми Моддий ёрдамни қандай тўлаш керак

Таълим: маъмурий ислоҳотлар давом этмоқда

09.09.2024

Рус тилида ўқиш

2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон Қонун билан маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Хусусан, “Таълим тўғрисида”ги Қонунга ўрта махсус, профессионал, олий таълимни ҳамда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини ташқи баҳолашнинг янги тизими жорий этилишини, кадрларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

Белгиланишича, нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида тақсимланади.

 

Қонун олий таълим, мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимини шакллантиришга, шунингдек давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган таълим хизматларининг сифатини оширишга қаратилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 9 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-09-18
  • USD:12732.56 (+0.00) сум
  • EUR:14181.53 (+0.00) сум
  • RUB:139.37 (+0.00) сум