Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инвентаризация вақтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича тузиш керак Меҳмонхона хизматлари реализациясини ҳисобга олиш тартиби

Тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартиби белгиланди

04.11.2024

Рус тилида ўқиш

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди (31.10.2024 й. АВда рўйхат рақами 3566).

 

Йўриқнома тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини бериш, қайд этиш, сақлаш ва қайтариш тартибини белгилайди.

 

Акциз маркалари билан маркаланадиган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар “Давлат белгиси” ДУКга қуйидаги шаклга мувофиқ акциз маркаларини харид қилишга  буюртманома билан мурожаат этадилар.

 

Импортчилар Божхона қўмитасининг ҳудудий органларига белгиланган шаклдаги буюртма билан мурожаат қиладилар

 

Қуйидаги акциз товарларни маркалаш мажбурий эмас:

  • республикадан ташқарига экспорт қилинаётган;
  • божсиз савдо қилувчи дўконлар учун республика ҳудудига келтирилаётган;
  • Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси бўлган тақдирда, кўргазмалар ўтказиш учун келтирилаётган;
  • халқаро транзит бўйича Ўзбекистон олиб келинаётган ва олиб чиқишга мўлжалланган;
  • жисмоний шахслар томонидан белгиланган акцизсиз олиб кириш меъёрлари доирасида келтирилаётган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум