Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Ташқи сектор статистикаси – халқаро қоидалар бўйича

12.04.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 3.04.2018 йилдаги 263-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Айни пайтда Ўзбекистоннинг Халқаро валюта фондининг (ХВФ) кенгайтирилган Маълумотларни тарқатиш умумий тизимига қўшилиши бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бу мамлакатимиз тўлов балансининг ҳисоби ва таҳлили тизимли асосда ХВФ методологиясига мувофиқ юритилишини тақозо этади.

 

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қарорда ташқи сектор статистикасини шакллантириш учун концептуал асос сифатида фойдаланиш зарур бўлган ХВФ ва БМТ ҳужжатлари келтирилган. Уни шакллантириш ва эълон қилиш учун масъул бўлган органлар белгиланган:

 

  • тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, ялпи ташқи қарз, халқаро резервлар ва айирбошлаш курслари бўйича – Марказий банк (www.cbu.uz);
  • товарлар билан халқаро савдо бўйича – Давлат статистика қўмитаси (www.stat.uz).

 

Табиийки, бир қатор соҳа идоралари ҳам ушбу механизмга жалб этилади. Масалан, Ўзбекистонга кириб келган ва ундан чиқиб кетган хорижий фуқаролар сони ҳақидаги маълумотларни ДХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва Давлат персоналлаштириш маркази, фуқароларимизнинг жойини ўзгартириши статистикасини эса – Давстатқўм тақдим этади. Давлатнинг ташқи қарзи ва давлат томонидан кафолатланган ташқи қарз бўйича ахборотни Молия вазирлиги маълум қилади. Божхона декларацияси асосида товарлар билан савдо қилишга доир маълумотларни ДБҚ тақдим этади.   

 

Бунда Марказий банк вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан бошқа, ҳатто махфий ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум