Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Текширувларнинг 2 та тури бекор қилинди. Қайсилари қолди?

30.07.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини таҳлил қилишда давом этамиз. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 5.10.2016 йилдаги ПФ–4848-сон Фармони билан 1.01.2017 йилдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинган:

 

  • муқобил текширишлар – турли солиқ тўловчиларда бўлган ва операциялар ягоналиги билан ўзаро боғланган ҳужжатларни солиштириш. Солиқ текширувларини ўтказиш чоғида солиқ тўловчи учинчи шахслар билан операцияларни солиқ ҳисобида тўғри акс эттирганлиги тўғрисида қўшимча ахборот олиш зарурати юзага келганда, уларга нисбатан ўтказилган;

 

  • режадан ташқари текширишлар, юридик шахс тугатилаётганда, шунингдек қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар бундан мустасно (батафсил – бу ерда). 

 

Бироқ 2018 йил 1 апрелдан бошлаб Республика кенгашининг фаолиятига барҳам берилди. Унинг ўрнига Бош прокуратура текширишларни махсус электрон тизим орқали мувофиқлаштиради. Параллель равишда Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармони билан молия-хўжалик фаолиятини режали текширишга, яъни режали тафтишга (жиноят ишлари бўйича тафтиш билан чалкаштирманг, батафсил – бу ерда) 2 йил муддатга мораторий эълон қилинди.

 

 

Қабул қилинган ҳужжат билан айрим турдаги текширишларни бекор қилишнинг янги босқичига йўл очиб берилди. Чунончи, 1.09.2018 йилдан бошлаб қуйидагилар бекор қилинди:

 

  • тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар (яъни мораторий остига тушмаган ва ёнғинга қарши, санитария, энергетика назорати, давлат ветеринария хизмати ва бошқа органлар томонидан ўтказилаётган режали текширувлар);
  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган назорат тартибидаги текширувлар – назорат органлари ўтган текширишда қайд этилган ҳуқуқбузарликларни хўжалик юритувчи субъектлар бартараф этганлигини текшириши.

 

Шу тариқа, 1.09.2018 йилдан бошлаб, илгаригидек, қуйидагилар ўтказилади:

 

  • жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш) (ЖПКнинг 22-1-бобига қаранг);
  • юридик шахс тугатилиши муносабати билан молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш);
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар;
  • камерал назорат;
  • нақд пул тушуми келиб тушиши хронометражи;
  • 2018 йилдан жорий этилган солиқ мониторинги ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқатдаги сони мувофиқлиги устидан мониторинг.

 

Ушбу санадан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:

 

  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш тегишли тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида амалга оширилади;
  • Бош прокуратура тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;
  • назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт;
  • Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланади;
  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текширувларнинг натижалари назорат қилувчи органлар томонидан текширув тамомлангандан кейин 3 кун давомида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритилади.

 

Тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятини режали текшириш 2020 йилда тикланади ҳамда 2018 ва 2019 йиллардаги даврни қамраб олиши мумкин.

 

Самир Латипов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-24
  • USD:12902.00 (+0.00) сум
  • EUR:13428.40 (+0.00) сум
  • RUB:127.60 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52