Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Термиз туманида Афғонистон талабалари ўқитилади

21.11.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2017 йилдаги 911-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида ташкил этилади. У Янгиариқ қишлоқ хўжалиги коллежида жойлаштирилади. Коллеж ўқувчилари яшаш жойларини ҳисобга олган ҳолда бошқа касб-ҳунар коллежларига тегишли таълим йўналишлари бўйича тақсимланади. Бўшаб қоладиган ходимлар ишга жойлаштирилади.

 

Кадрлар тайёрлаш

 

Марказда олий ва ўрта махсус таълим бўйича гуманитар, педагогика ва муҳандис-техник таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланади, шунингдек Афғонистон томони буюртманомаларига мувофиқ кадрлар қайта тайёрланади ва малакаси оширилади.

 

Ўқитиш кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади. Ўқувчиларни қабул қилиш муддатларини Афғонистон томони билан келишув асосида Марказ белгилайди.  Марказга республика таълим муассасаларидан ўқитувчилар ва мутахассислар меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида жалб этилади. Уларнинг келиб-кетиши ва яшаши билан боғлиқ харажатлар Марказ томонидан қопланади.

 

Ўқишни тамомлаганларга давлат намунасидаги тегишли ҳужжат берилади. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курслари тингловчиларига белгиланган шаклдаги сертификатлар берилади.

 

Ўқиш учун тўлов

 

Марказда тўлов-контракт асосида ўқитилади. Бунда тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • Ўзбекистон таълим муассасаларида ўқиётган чет эл фуқаролари учун назарда тутилган таълим қийматининг 50%и - юбораётган томон маблағлари ҳисобидан,
  • тўловнинг қолган қисми -«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари ҳисобидан.

 

Афғонистон талабалари давлат божлари ундирмасдан вақтинчалик яшаш жойига прописка қилинади ва вақтинчалик прописка муддати узайтирилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Таълим марказини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссиянинг шахсий таркиби;
  • Таълим маркази тузилмаси (ходимларнинг чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 36 нафар).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 15.11.2017 йилда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50