Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Токсик моддалар кўмиладиган объектларни молиялаштириш манбалари белгиланди

19.10.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус объектлар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 647-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг "Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси негизида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилган.

 

Ҳужжат билан белгиланишича, заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган ҳамда сақланаётган махсус омбор ва полигонлар Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

 

Қуйидагиларни молиялаштириш манбалари белгиланди:

  • махсус объектларни консервация ва реконструкция қилиш, маргимуш чиқиндиларини бошқа жойга кўчириб кўмиш, шу жумладан, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ чора-тадбирлар - ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
  • махсус объектларни жорий сақлаш харажатлари - Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
  • янги жойни жорий сақлаш харажатлари -маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан.

 

Давлат экология қўмитасига қуйидагиларни таъминлаш топширилди:

  • махсус объектларда олиб бориладиган рекультивация ва ободонлаштириш ишларининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда амалга оширилишини;
  • ҳар чоракда махсус объектлар атрофида заҳарли моддаларнинг тарқалишини аниқлаш бўйича тупроқ ва ер ости сувлари таркиби кимёвий таҳлилдан ўтказиб борилишини.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-05-01
  • USD:12610.17 (+0.00) сум
  • EUR:13526.93 (+0.00) сум
  • RUB:135.24 (+0.00) сум