Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Тошкент шаҳрида АКТ чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактаб очилади

15.09.2017

Президентнинг 14.09.2017 йилдаги ПҚ-3274-сон қарори билан  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш назарда тутилмоқда. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Ихтисослаштирилган мактаб Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошида очилади. У Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби негизида ташкил этилади.

 

Янги ўқув юртига Мирзо Улуғбек информатика касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари (Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Тепамасжид кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган) бепул берилади. Бунда коллежнинг 2-3-босқич ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар кўрсатилган манзилда қоладилар.

 

Ихтисослаштирилган мактабга ўқувчилар ХТВ ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланадиган квота асосида 5-синфдан бошлаб ёзма ва оғзаки синов натижаларига кўра танлов асосида қабул қилинади. Ихтисослаштирилган мактабдаги таълим жараёнига ТАТУ ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессор-ўқитувчилари жалб этилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан “Муҳаммад ал-Хоразмий издошлари” номли мукофотни таъсис этиш топширилди. У республиканинг мактаб ёшидаги иқтидорли ўқувчиларига математика, физика ва информатика фанларини интеграциялашган ҳолда қамраб олган кўрик-танлов натижаларига кўра берилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз