Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Тошкент шаҳрида радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография маркази очилади

14.01.2020

Рус тилида ўқиш

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 6.01.2020 йилдаги “Радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография марказини ташкил этиш тўғрисида”ги 5-сон қарорида белгиланган.

 

У Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг чет эл инвестицияси иштирокида “Tek grup saglik hizmetleri” МЧЖнинг таклифига биноан ташкил этилмоқда.

 

Маълумот учун: радиотерапия – ионловчи радиация (рентген, гамма-нурланиш, нейтрон нурланиш, тиббий тезлаткичдан элементар зарралар тарами) билан даволаш. Асосан хавфли ўсмаларни даволашда қўлланилади.

 

Позитрон-эмиссионли томография – инсоннинг ички органларини тадқиқ этишнинг радионуклидли томография усули. Позитрон-эмиссионли томография – ядровий тиббиётнинг фаол ривожланаётган диагностика ва тадқиқот усули.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда “Tek grup saglik hizmetleri” МЧЖга (кейинги ўринларда – Жамият) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда доимий фойдаланиш учун 0,6 га ер участкаси ажратилиши тўғрисидаги масала ҳал этилишини таъминлайди.

 

Жамият қуйидаги инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни олади:  

  • Марказни қуриш ҳамда жиҳозлаш ишлари учун 7,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағларини жалб этиш;
  • Марказни 1 йил муддатда фойдаланишга топшириш ҳамда 20 тадан кам бўлмаган иш ўрнини яратиш;
  • радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография йўналишида 2020 йил давомида 5 нафар тиббиёт ходимларини ўз ҳисобидан чет давлатларга малака ошириш курсларига ўқишга юбориш;
  • Марказ ташкил этилгандан 8 йил давомида онкологик касалликларга чалинган беморларнинг (имтиёзли тоифадаги шахслар) уч нафарига ҳар ойда тўла равишда радиотерапия усулида даволаш ҳамда уч нафар беморни позитрон-эмиссионли томография текширувидан бепул ўтказиш.

 

Жамият томонидан олинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ унинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилинади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказ ишга тушишидан Жамият билан амал қилиш муддати 8 йил бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни бепул радиотерапия бўйича даволаш ва позитрон-эмиссионли томография текширувидан ўтказиш тартиби ва ҳажмини белгиловчи шартнома имзоланишини таъминлаши керак.

 

Қурилиш вазирлиги лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилади.

 

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50