Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Товар белгисига доир гувоҳнома қандай узайтирилади?

21.04.2017

 

Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 2873, 2017 йил 10 апрель) билан Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш қоидалари тасдиқланди. 

 

Белгиланишича, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Интеллектуал мулк агентлигига бевосита тақдим этилади ёки почта орқали юборилади.

 

Тақдим этилган ҳужжатлар 15 кун ичида текширилади. Улар Қоидаларнинг талабларига мувофиқ келганида гувоҳноманинг амал қилиш муддати узайтирилади. Акс ҳолда Агентлик гувоҳнома эгасига ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисида сўров юборади.

 

Гувоҳнома эгаси сўров жўнатилган санадан эътиборан 3 ой мобайнида ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этган ҳолда тақдим этиши лозим. Камчиликлар ушбу муддат ичида бартараф этилмаган тақдирда Агентлик гувоҳнома эгасига аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида билдиришнома юборади. Ушбу билдиришнома устидан судга шикоят қилиш мумкин.

 

Аризани қаноатлантириш рад этилган тақдирда гувоҳнома эгаси гувоҳноманинг амал қилиш муддати ёки унинг амал қилиш муддати тугагандан кейин 6 ой ўтмаган бўлса, Агентлик билдиришномасида назарда тутилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қўшимча патент божи тўламасдан такроран ариза тақдим этиши мумкин.

 

Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун юқоридаги муддатлар ўтказиб юборилган тақдирда, унинг амал қилиш муддати узайтирилмайди. Мазкур ҳолатда товар белгисини, хизмат кўрсатиш белгисини ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатга олиш умумий асосларда амалга оширилади.

 

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин Агентлик гувоҳнома эгасига 3 кун ичида «Гувоҳномага илова»ни юборади.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 17 апрелда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48