Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Товарларнинг ҳудудий принцип бўйича эркин ҳаракатланишини чеклаш бекор қилинди

04.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 29.08.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-950-сон Қонун имзоланди.

 

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги”ги Қонунга киритилаётган меъёрга асосан:

  • тадбиркорлик субъектлари товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларининг республика ҳудудида эркин ҳаракатланиши, ушбу субъектлар давлат рўйхатидан ўтган ҳудуддан қатъи назар, кафолатланади;
  • тадбиркорлик субъектлари товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларининг ҳудудий принцип бўйича эркин ҳаракатланишини чеклашга, тўхтатиб туришга ва тақиқлашга йўл қўйилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев